Янгиликлар

4 Июль 2025

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида "Заковат" мусобақаси ўтказилди

Ходимларнинг илмий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тизимли ишлар ташкил этилмоқда. Хусусан, Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида "Заковат" мусобақаси ўтказилди.

Жами 8 та жамоа иштирок этган мазкур мусобақада ходимлар ўзларининг билим салоҳиятларини ишга солиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда ҳакамларнинг бир овоздан фикрига кўра Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси жамоаси “Энг тезкор жамоа” сифатида ғолиб деб топилиб, ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мазкур тадбирларнинг ўтказилишидан асосий мақсад – ходимлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида дўстона муҳитни ҳамда соғлом рақобатни шакллантиришдан иборат.