ВАТАНГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧ!
Бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялаш галдаги устувор вазифалардан бири саналади. Айни шу мақсадда Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабида “Ватанга хизмат қилиш – шарафли бурч” шиори остида ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди. Тадбирнинг дастлабки қисмида бошқарма психолог-мутахассислари томонидан ўқувчиларда диққат ва иродавий сифатларни шакллантириш ҳамда келгусида касб танлашда аҳамият қаратиш лозим жиҳатларни шакллантириш мақсадида психологик методлардан фойдаланган тарзда тренинг машғулотлари ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан соҳага тегишли махсус воситаларнинг кўргазмаси намойиш этилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида эса ўқувчилар томонидан ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ҳамда саҳна кўринишлари ижро этилди. Бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш билан бир қаторда ватанпарвар ёшларимиз сафини янада кенгайтиришга хизмат қилади десак муболаға қилмаган бўламиз.
Ўтказилган тадбирлар давомида ижобий натижаларга эришган ўқувчилар "Қўриқлаш" бошқармасининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: