Янгиликлар

18 Февраль 2026

Хизмат интизоми ва қонунбузарликлар профилактикаси – доимий эътибор марказида

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш масалаларини янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фаолиятда қонунийлик тамойилларини тўлиқ таъминлаш, шунингдек, хизмат давомида содир этилиши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳолатларнинг барвақт олдини олиш мақсадида Фарғона вилояти Қўриқлаш хизматида навбатдаги профилактик тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Қўриқлаш хизмати раҳбарияти ҳамда шахсий таркиб аъзолари иштирок этиб, хизмат интизоми, ички тартиб қоидалари, хизмат давомида ўзини тутиш маданияти, қонунчиликка қатъий риоя этиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, шахсий хавфсизликни таъминлаш каби муҳим масалалар юзасидан амалий тавсия ва кўрсатмалар берди.

Таъкидлаш жоизки, ҳар бир ходимнинг фаолияти нафақат хизмат самарадорлиги, балки унинг қонунларга риоя қилиши, шахсий масъулияти ва одоб-ахлоқ нормаларига қатъий амал қилиши билан ҳам баҳоланади. Шу боис, масъуллар томонидан хизмат интизомига путур етказувчи хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш лозимлиги, хизматда ва хизматдан ташқари вақтда ҳам ўзини тиниқ ва намунавий тутиш ҳар бир ходимнинг бурчи эканлиги алоҳида қайд этилди.