Янгиликлар

12 Сентябрь 2025

Сирдарё вилоятида куч тузилмаларидаги ҳарбий хизматчилар ва ходимлари ўртасида “Ҳуқуқ билимдони” шиори остида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди

Сирдарё вилоятида куч тузилмаларидаги ҳарбий хизматчилар ва ходимлари ўртасида “Ҳуқуқ билимдони” шиори остида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилган мазкур интеллектуал беллашув ҳарбий хизматчилар ва ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир давомида 10 та жамоа ўзаро билим, мантиқий фикрлаш, тезкор жавоб қайтариш ва жамоавий ишлаш бўйича беллашди. Қизғин ва муросасиз руҳда ўтган мусобақа якунида қуйидаги жамоалар ғолиб деб топилди:
1-ўрин — “Ватанпарварлар” жамоаси (Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси);
2-ўрин — “Тариқат” жамоаси (вилоят Божхона бошқармаси);
3-ўрин — “Қалқон” жамоаси (вилоят Қўриқлаш бошқармаси).

Ғолиб ва фаол иштирок этган жамоаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Мазкур тадбир ҳарбий хизматчилар ва куч тузилмалари ходимлари ўртасида билим ва тафаккур беллашувларини янада оммалаштиришга хизмат қилади.