“СИФАТИ ХИЗМАТ – ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Бугунги кунда Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси томонидан юртдошларимиз учун бир қатор қулайликлар яратилди десак муболаға қилмаган бўламиз. Сабаби шундаки, энг минимал миқдордаги таъриф режалари, сифатли ва ишончли хизмат, фуқаролар учун тезкор ва қулай сервис хизматлари, буларнинг барчаси фуқароларимизнинг тинч-тотув ҳаёт кечиришлари, республикамиз бўйлаб ўғирлик каби жиноятларга кескин камайтиришга хизмат қилмоқда.
Куни кеча Миллий гвардия Тошкент шаҳри, Навоий ва Хоразм вилоят "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари томонидан тизимда амалга оширилаётган ишларни фуқароларимизга етказиш мақсадида, туман- шаҳарлардаги маҳалларда тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Мазкур тарғибот давомида юртдошларимизга "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари ва вазифалари, бугунги кундаги соҳага кириб келаётган янги технологияларнинг қулайлик жиҳатлари тушунтириб ўтилди.
Фуқароларимиз эса хизмат турлари бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга масъул ходимлардан жавоб олдилар ва шу ернинг ўзида хизматдан фойдаланиш истагида бўлган тадбиркорлар ва фуқаролардан аризалар қабул қилинди.