“ШУКРОНАЛИК” ҲИСИНИ АНГЛАШ
Бугунги кунда юртимизда барча соҳалардаги сингари, Миллий гвардия "Қўриқлаш" хизмати ходимларига хам бир қатор қулайликлар яратиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз мумкин. Шуни теран англаган ҳолда куни кеча Навоий шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари билан диний уламо вакиллари иштирокида “Шукроналик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбати давомида дин вакиллари томонидан ходимларга ватанга хизмат қилиш нақадар савобли иш эканлиги, халқ ва юрт осойишталиги йўлида қилаётган хизматлари шарафли бурч эканлигини тушунтириб ўтилди. Суҳбат давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар. Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – ходимлар қалбида ватанпарварлик туйғусини янада ошириб, уларга “Шукроналик” ҳисини теранроқ англатишдан иборат бўлди.