Янгиликлар

6 Июнь 2023

ШАХСИЙ ТАРКИБНИНГ ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

Миллий гвардия Марказий девони Шахсий хавфсизлик ҳамда Кадрлар бошқармаси масъуллари иштирокида Нукус шаҳрида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун мулоқотлар ташкил этилди.

Сўзга чиққанлар томонидан шахсий таркиб ўртасида содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ҳар қандай жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга ҳуқуқий баҳо берилиши, хизмат ўташ тартиблари ҳамда кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш борасидаги ишларни ташкиллаштириш юзасидан алоҳида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, шахсий таркиб орасида содир этилган салбий ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида тайёрланган видеоролик йиғилиш мобайнида қўйиб берилди.