Янгиликлар

25 Апрель 2023

ШАХСИЙ ТАРКИБНИНГ ПСИХОЭМОЦИОНАЛ ҲОЛАТИ МУСТАҲКАМЛАНДИ

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани "Қўриқлаш" бўлими ходимларнинг экстремал ҳолатларда тўғри қарор қабул қилиш, психологик билимларини ошириш, шунингдек, жамоада руҳий муҳитни яхшилаш ҳамда турли хил руҳий зўриқишнинг олдини олиш орқали ходимларнинг руҳий барқарорлигини таъминлашни кучайтириш мақсадида психологик тренинг ташкил этилди.

Ушбу мулоқотлар ходимларнинг стрессга қарши иммунитетини ривожлантириш, ижобий эмоцияларини шакллантириш шахсий таркибнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, шунингдек, стресс, депрессия, суицид ва бошқа турли кўринишдаги салбий хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш мақсадида ташкил этилди.

Ходимлар билан якка тартибда, уларнинг дунёқарашларига мос индивидуал машқлар комплекси танланган бўлиб, ушбу жараёнда психологик таъминлаш гуруҳи психологлари стрессли вазиятларни қандай енгиш керак, салбий маълумотни ижобийга айлантириш усуллари ҳақида маълумотлар бердилар.