Янгиликлар

23 Июнь 2023

ШАХСГА ОИД МАЪЛУМОТЛАРНИ БЕГОНАЛАРГА ОШКОР ҚИЛИШ КЎПЛАБ САЛБИЙ ҲОЛАТЛАРНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРИШИ МУМКИН

Киберхавфсизлик – бу кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати бўлиб ҳар бир фуқаро уни яхши тушунмоғи даркор.
Дунёда кибермаконда содир этилаётган жиноятлар сони кундан кунга кўпайиб бормоқда. Соҳа ходимлари ҳамда фуқаролари ҳам ушбу жиноятлар қурбонига айланмасликлари учун Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида навбатдаги семинар ўтказилди.

Унда Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси алоқа ва киберхавфсизликни таъминлаш бўлими масъуллари томонидан ташкил этилган мулоқотларда вилоятдаги ҳудудий қўриқлаш бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимлар видеоселектор тарзида қатнашдилар.

Суҳбат давомида кибермаконда содир бўлаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларни олдини олиш, инсонларнинг турли фирибгарлар тузоғига тушиб қолаётганлиги ва турли алдовлар қурбони бўлиб қолмасликлари учун шахсий ҳимояни кучайтириш, ҳуққалар ва шахсга тегишли кодларни бегоналарга ошкор қилмаслик каби муҳим жиҳатлар тушунтирилди.

Шунингдек, киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги меъёрий ҳуқуқий-ҳужжатларга ва уларнинг мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ўртасида кибержиноятлардан огоҳлантириш ва олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Бундай жиноятлар турли аянчли оқибатларга олиб келаётганлиги ҳақида кўплаб маълумотлар берилди.