ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Куни кеча Олмалик ва Чирчиқ шаҳарларида Республика ҳарбий прокуратураси масъуллари томонидан Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар ходимларга "Коррупция ва фирибгарликка оид жиноятлар" ва “Пора олиш-беришда воситачилик қилиш” жиноятлари содир этганлик учун белгиланган тартибда жавобгарлик мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, мутахассислар ходимларнинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларни кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш каби коррупцион ҳолатларга аралашиб қолмасликлари, ушбу жараёнларда воситачилик қилмасликлари тушунтирилди.
Коррупция бозор қоидаларига биноан хизматларни ихтиёрий равишда олди-сотди қилиш эмас, балки уларни кўрсатиш учун ғайриқонуний ҳақ олиш дея таърифланиб, шахсий таркибнинг бундай салбий ҳолатлардан узоқ юришлари лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилиш сўнгида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.