Хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари доимо эътирофда
Куни кеча Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси масъуллари томонидан тизимда фидокорона меҳнат қилиб, ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларининг ҳолидан хабар олинди. Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида хизмат қилган ходимларнинг фарзандларига, ота-оналарига жуда катта миннатдорчилик билдирилди.
Бундан ташқари, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тизимда хизмат қилаётган ва хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган бир гуруҳ ходимларнинг фарзандларига мактаб ўқув қуроллари топширилди. Совғаларни шакллантиришда ҳар бир боланинг индивидуал истакларига, уларнинг ёши, жинси ва қизиқишларига алоҳида эътибор қаратилди. Бошқарма вакиллари ҳар бир болани шахсан табриклаб, ўқишларида муваффақият ва янги ютуқлар тилади.
Ташрифлар давомида ҳалок бўлган ходимларнинг хотираси яна бир бор ёдга олинди шу билан бирга хизмат вақтидаги хотиралар хотирланди.