Янгиликлар

10 Ноябрь 2025

Мамлакатимизда “Яшил белбоғ” барпо этиш борасидаги ишлар бугунда жадаллик билан олиб борилаяпти. Албатта, ушбу лойиҳа доирасида ташкил этилаётган боғларга экилаётган навниҳоллар келгусида катта дарахтларга айланиб, чор-атрофнинг гўзал, янада фусункор ва тароватли бўлишига ҳисса қўшади.

Жумладан, Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан белгиланган ҳудудларда ушбу жараён узлуксиз ташкил этилаётган бўлиб, мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек, одамлар кўнглига хуш ёқадиган ва ёқимли ифор таратадиган гуллар экилди.

Шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, кўчатлар экиладиган майдонларга тегишли агротехник тадбирлари асосида ерга ишлов берилиб, сўнгра дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда. Экилган дарахтларни парваришлаш, тўғри суғориш, яъни томчилатиб суғориш йўлга қўйилган бўлиб, табиий ўғитлар билан озиқлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад – халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш, қишлоқ ва шаҳарлар, маҳаллаларни кўркам кўринишга келтиришдан иборат.