Янгиликлар

17 Сентябрь 2023

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ БЎШ ВАҚТЛАРИ МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Келажак авлодни Ватанга муҳаббат, она диёримиз тарихи, аждодларимизнинг бой маънавий-маданий мероси билан яқиндан таништириш мақсадида куни кеча Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан Исҳоқхон Тўра Ибрат ижод мактаби ўқувчилари билан камондан отиш маҳорат дарси ҳамда Исҳоқхон ибрат музейига саёҳат ташкил этилди.

Дастлаб ўқувчи ёшлар учун музейга саёҳат ташкиллаштирилди. Мутафаккир ҳаёти ва илм-маърифат йўлидаги изланишларини акс эттирган осори-атиқалар болаларга унутилмас таассурот қолдирди.

Шундан сўнг соҳа мутахассислари ўқувчи ёшларга камондан отишнинг услублари, камоннинг тузилиши тўғрисида маълумотлар бериб, ўқувчилар ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.