САВДО МАРКАЗЛАРИДАГИ ДЎКОНЛАРНИ ЯНГИДАН ҚЎРИҚЛОВГА ОЛИШ МАҚСАДИДА ҲАМКОРЛИКДА ТАРҒИБОТ ЎТКАЗИЛДИ
Миллий гвардия Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимлари томонидан хизмат афзалликлари юзасидан мунтазам равишда тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.
Куни кеча "Ургут" савдо комплексида ҳамкорликдаги тарғибот ишлари олиб борилди. Ички ишлар органлари ходимлари ва фавқулодда вазиятлар бошқармасининг масъуллари иштирокидаги мулоқотлар давомида фуқароларимизга "Қўриқлаш" хизматининг турлари ва таърифлари хусусида батафсил маълумотлар берилди.
Шу билан бирга жиноятчиликни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш борасида профилактик учрашувлар ташкил этилди.
"Қўриқлаш" хизматига уланиш истагидаги тадбиркорлар билан тегишли тартибда шартномалар тузилиб, хизмат тарифлари, ойлик тўловлар ҳақида ҳам тушунчалар берилди.