Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан тарихий ва меъморий обидалар қўриқланишининг жорий ҳолати ва хавфсизлик тизимини такомиллаштириш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди
Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан тарихий ва меъморий обидалар қўриқланишининг жорий ҳолати ва хавфсизлик тизимини такомиллаштириш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Текширувнинг муҳим қисми тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлари фаолиятига бағишланди. Уларнинг чақириқларга етиб бориш тезлиги, турли ҳолатларда тўғри ҳаракатланиш кўникмалари ҳамда вазиятни тез баҳолаш ва тўғри қарор қабул қилиш қобилияти ўрганилди.
Шу билан бирга, мониторинг марказлари фаолияти ҳам текширилди. Кундузи ва кечаси узлуксиз кузатувнинг ташкил этилиши, рақамли назорат воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги ва келиб тушган хабарларга жавоб қайтариш тезлиги баҳоланди.
Ўтказилган тадбирлар якуни бўйича такомиллаштирилиши лозим бўлган йўналишлар аниқланди ҳамда келгусида амалга оширилиши керак бўлган асосий вазифалар белгилаб олинди.