Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари билан “Тажрибасиз ҳайдовчи – хавф-хатар манбаи” мавзусида профилактик тадбирлар ўтказилди
Фарғона шаҳар Қўриқлаш бўлими ҳамда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими масъуллари билан ҳамкорликда қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир доирасида мутахассислар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига яқинда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, ҳаракат давомида диққат қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатлар, йўл-транспорт ҳодисаларига олиб келувчи омиллар ва уларни бартараф этиш усуллари кенг муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган тезликка риоя қилиш, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт бошқармаслик, техник носозликка эга воситалардан фойдаланмаслик ҳамда ҳушёрликни сақлаш каби муҳим масалаларга урғу берилди. Йиғилиш қатнашчилари томонидан билдирилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.