Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида “Терроризмга қарши курашиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида “Терроризмга қарши курашиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида ички ишлар органлари соҳа мутахассислари иштирок этиб, террорчилик хавфи, унинг замонавий шакллари, ёшлар орасида радикал ғояларнинг олдини олиш йўллари юзасидан кенг тушунчалар берилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда огоҳлик ва ҳушёрликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда терроризмга қарши курашишда фуқаролик позицияси ва ижтимоий фаолликнинг муҳимлиги алоҳида таъкидланди.