Янгиликлар

12 Сентябрь 2025

Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида коррупция, хизмат интизоми ва содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармасида ўтказилган тадбир юқори савияда ташкил этилган бўлиб, у иштирокчилар учун билим ва маънавият жиҳатдан муҳим ва бой маълумотларга бой тарзда ўтди. Суҳбатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили, прокуратура ходими ҳамда Йўл-патруль хизмати инспектори иштирок этиб, коррупциявий ҳолатлар, хизмат интизомининг бузилиши ва йўл-транспорт ҳодисалари каби муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг жамият ва шахс ҳаётидаги салбий оқибатлари ҳақида атрофлича маълумот беришди.

Маърузачилар томонидан ушбу иллатларнинг олдини олиш бўйича аниқ тавсиялар, ҳуқуқий ва маънавий ёндашувлар ҳамда уларга қарши курашишда жамоавий ёндашувнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга коррупция ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик натижасида содир этилган ҳолатлар бўйича видеороликлар намойиш этилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ташкил этилди. Унда фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаатлар йўллашди ва тегишли жавоблар ҳамда амалий ёрдамлар берилди.