Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан Қўриқдаги объектларнинг ишончли ҳимоясини таъминлашни рақамли технологиялар орқали янги босқичга олиб чиқиш ҳамда маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш борасида ўрганиш ишлари олиб борилди
Қашқадарё вилоятида Қўриқлаш тизимининг фаолиятини самарали ташкил этиш, хизмат ва ижро интизом даражасини мустаҳкамлаш ҳамда бошқа бир қатор муҳим жиҳатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилди.
Текширувлар давомида шахсий таркиб томонидан хизмат интизомига риоя қилиш, ходимларнинг касбий тайёргарлигини баҳолаш ва уларнинг лавозим мажбуриятларини бажариш сифатига алоҳида эътибор қаратдилар. Бундан ташқари, вилоят Қўриқлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиниб ва моддий-техник базанинг ҳолати баҳоланиб, мавжуд ресурсдан қанчалик самарали фойдаланилаётганини таҳлил этилди.
Тадқиқот якунида таклифлар тайёрланиб, устувор вазифалар белгилаб олинди. Уларни амалга ошириш кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигини ошириш, ходимлар ишини такомиллаштириш ва бошқарувнинг хўжалик фаолияти соҳасида янада шаффофликни таъминлашга қаратилган.