Мактаб муассасаларида ўқувчиларнинг хавфсиз таълим олишини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан Жиззах шаҳри ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди
Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи томонидан умумтаълим мактабларида хавфсизликни таъминлаш, ўқувчиларнинг эркин таҳсил олишларига етарлича шароитлар яратиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Текширув давомида мутахассислар техник қўриқлаш воситаларининг ҳолати, кириб-чиқиш режимининг ташкил этилиши, видеокузатув тизимларининг созлиги, шунингдек, ходимларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлик даражасини синчковлик билан таҳлил қилди. Объектларнинг амалдаги меъёрлар ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, бир қатор мактабларда хавфсизликни таъминлашда айрим камчиликлар аниқланди ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида таълим муассасалари маъмуриятлари билан кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.