Реабилитация марказида даволанаётган болалар холидан хабар олинди
Болалар бизнинг ҳаётимизнинг безаги, келажагимизнинг порлоқ эгалари бўлиб, доимо бизнинг меҳримизга, эътиборимизга муҳтождир.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказида даволанаётган болажонларни байрам билан қутлаш мақсадида, уларнинг холидан хабар олишди.
Бошқарма бошлиғи болажонларни ушбу қувончли кун билан самимий қутлаб, уларга байрам совғаларини тантанали равишда топширди. Марказда даволанаётган хар бир болага олам-олам қувонч бахш этган мазкур ташриф, уларни яхши кунлар, соғлом ва бахтли ҳаёт кутиб турганини англатади.