Янгиликлар

1 Май 2024

ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ПСИХОЛОГИК МЕТОДЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Барчамизга маълумки шиддат билан ривожланаётган бугунги даврда психологик билимларга эҳтиёж сезиларли даражада ошди. Шу мақсадда куни кеча Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Урганч туман "Қўриқлаш" бўлими ходимлари учун “Шахслараро муносабатга киришишнинг психологик жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Жисмоний ва юридик шахслар мол-мулклари дахлсизлигини ишончли таъминлаш учун ходимлар белгиланган талабларга жавоб берадиган тарзда хизмат олиб бориши зарур. Ўтказилаётган бу каби тадбирлар эса ходимларнинг ишчанлик хусусиятларини шакллантириб, хизмат самарадорлигини сифат жиҳатдан юқори поғонага кўтаришга хизмат қилади. Тренинг машғулотлари давомида мутахассислар томонидан жамоавийликни шакллантириш ва жипслаштиришга қаратилган ўйинлар ва машқларга алоҳида эътибор қаратилди.