Қўриқлаш Департаменти ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида қўриқлаш хизматларидан фойдаланишнинг афзалликларини тушунтириш мақсадида мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда
Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, мулкдорларнинг шахсий ва моддий бойликларини муҳофаза қилиш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу жиҳатдан, қўриқлаш хизматларидан фойдаланиш нафақат зарурат, балки ҳаётий эҳтиёжга айланиб боряпти.
Шундан келиб чиқиб, ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида қўриқлаш хизматларидан фойдаланишнинг афзалликларини тушунтириш мақсадида мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, куни кеча ўтказилган профилактик ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида тадбиркорлик субъектлари билан учрашишиб, хавфсизликни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мулкий жиноятларга чек қўйиш, фуқароларнинг мулкларини муҳофаза қилиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, хонадон ҳамда савдо объектларга “Ташвиш тугмачалари” ўрнатиш ҳамда қўриқловга олиш тартиби, Қўриқлаш хизматларидан фойдаланишнинг афзалликлари, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар фаолияти ва сигнализация воситаларининг ишлаш тартиби малакали мутахассислар томонидан тушунтирилди.
Тадбир якунида ўз уйларни ва савдо объектларини қўриққа топшириш истагини билдирган фуқаролардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди.
Бу каби тарғибот ва ташвиқот ишлари жойларда давом эттирилмоқда.