Қўриқлаш бошқармасига танлов асосида қабул қилинган номзодлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди
Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан хизматга янги қабул қилинган номзодлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда масъул ходимлар томонидан коррупция жамият тараққиётига болта урадиган, ҳар қандай тузилмани ҳалокатга олиб келувчи жирканч иллат эканлиги, айни пайтда бу иллатга қарши юртимизда бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биргаликда кураш олиб бораётганлиги, коррупция кўриниши сўнги пайтларда кўплаб соҳаларга кириб келиши натижасида фуқароларда кўплаб норозилик ҳолатларини келтириб чиқаётганлиги, шу сабабли номзодларнинг ота-оналарига фарзандларини ишга киритиб қўяман деб алданиб қолмасликлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Бундан ташқари ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилиб, ҳар бир ходим хизмат формасини қадрига етиши кераклиги, жамиятда юриш-туриш маданиятига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги, хизмат қонунчилигига риоя қилиш, лавозим, мансаб ваколатидан четга чиқмаслик лозимлигини айтиб ўтилди.