Янгиликлар

6 Октябрь 2025

Тошкент минтақавий ўқув марказида “Куч ишлатар тузулмалар ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан ностандарт вазиятда, қонун доирасида ҳаракатлари юзасидан ўқитишнинг янги механизмлари” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ташкиллаштирилди.

Тошкент минтақавий ўқув марказида “Куч ишлатар тузулмалар ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан ностандарт вазиятда, қонун доирасида ҳаракатлари юзасидан ўқитишнинг янги механизмлари” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ташкиллаштирилди.

Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети, ИИВ малака ошириш институти ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети каби олийгоҳлардан профессор-ўқитувчилар, докторант ва мустақил изланувчилар иштирок этишди.

Республика илмий-амалий анжуманида Тошкент минтақавий ўқув маркази бошлиғи полковник Д.Ф.Гиясов сўзга чиқиб, мазкур конференция мавзуси долзарб мавзулардан бири бўлиб турганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилаётган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатлар юзасидан фуқароларга нисбатан қонун доирасидан четлашишга йўл қўймаслик бўйича, ўқитишнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш, тингловчиларга самарали назарий ҳамда амалий билимлар бериш бош мақсад эканлигини таъкидлаб ўтиб конференцияни очиб берди. Ундан сўнг, конференция иштирокчилари “Куч ишлатар тузулмалар ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан ностандарт вазиятда, қонун доирасида ҳаракатлари юзасидан ўқитишнинг янги механизмлари” мавзусига оид маърузалари тингланди.

Баҳс ва мунозараларга бой ўтган анжуман якунида фаол иштирокчиларга минтақавий ўқув маркази томонидан фахрий ёрлиқлар ва совғалар топширилди.