Янгиликлар

14 Май 2024

РЕСПУБЛИКАМИЗДА "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИБРАТЛИ ҲАРБИЙЛАР ОИЛАСИ" КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзолари онгида тарихимиз, миллий анъаналаримиз ва урф одатларимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиромни юксалтириш, ижодий ташаббускорликларини шакллантириб, улар орасида соғлом рақобат муҳитини қарор топтириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш мақсадида, Миллий гвардия Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда "Қўриқлаш" бошқармалари ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида "Ибратли ҳарбийлар оиласи" кўрик-танловининг вилоят босқичлари бўлиб ўтди.
Қизиқарли тарзда ўтказилган мазкур тадбирларда бугунги кундалик ҳаётда учрайдиган замон иллатлари, шарқона одоб, қадриятларни намойиш этишга қаратилган турли шартлардан ўзларининг зукколиклари билан жамоалар 3 шарт, яъни таништирув, саҳна кўриниши, миллий анъаналар ва урф-одатларни кўргазмали намойиш этиш бўйича ўзаро баҳс олиб боришди.
Тенг курашлар остида ўтган кўрик-танловлар якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Ғолибликни эгаллаган жамоалар республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.