Янгиликлар

19 Май 2025

Республика ишчи гуруҳ томонидан маҳаллаларда, шунингдек уларга туташ ҳудудлардаги бозорлар ва хизмат кўрсатиш объектларида тарғибот ташвиқот ишлари ташкил этилмоқда

Наманган шаҳрида маҳаллаларни тинч ва осуда масканга айлантириш, кўчаларни хавфсиз этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳ томонидан маҳаллаларда, шунингдек уларга туташ ҳудудлардаги бозорлар ва хизмат кўрсатиш объектларида  тарғибот ташвиқот ишлари ташкил этилмоқда. 

Учрашувларда фуқароларга қўриқлаш хизматларининг турлари, замонавий қўриқлашнинг техник воситалари, видеокузатув камераларининг натижадорлиги ҳамда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг имкониятлари тушунтирилди. Шунингдек, Қўриқлаш Департаменти томонидан таклиф этилаётган “ақилли уй” лойиҳаси хусусида маълумотлар берилиб, жамоатчиликнинг фикр мулоҳазалари тингланди.  

Маҳаллалардаги мавжуд кўчалар ва йўлакларни намунали ва хавфсиз этиш борасида режалар белгиланиб амалий ишлар ташкил этилди. 

Жамоатчилик ташаббуси билан кўп қаватли уйларнинг кириш қисмларига ташвиш тугмалари ўрнатилиб, кўча ва йўлаклар кузатув камералари билан жиҳозланди. Мавжудларига техник хизмат кўрсатилди. 

Шунингдек, маҳаллалар ва унга туташ ҳудудлардаги объектлар, бозорлар ва савдо марказларида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида қўриқлашнинг техник воситалари билан жиҳозланди. Бу орқали ҳудудни онлайн режимда назорат қилиш имконияти яратилди ва кечаю кундуз хавфсизлиги таъминланмоқда. 

Кўп қаватли уйлар, хонадонлар ҳамда турли маиший ва савдо объектларида ўрнатилаётган сигнализация ҳамда видеокузатув воситалари Ички ишлар органларининг мониторинг марказлаига интеграция қилиниб, доимий назорат қилинмоқда. 

Бир сўз билан айтганда тинчлик ва хавфсизлик борасидаги амалий ишлар фуқаролар хотиржамлиги ҳамда ҳудудар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ишчи гуруҳнинг Наманган шаҳридаги амалий ишлари давом этмоқда.