РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ ИДОРАВИЙ ҚЎРИҚЛАШ БЎЛИНМАЛАРИДАГИ ХОДИМЛАР БИЛАН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЎЗГАРТИРИШЛАР ҲАМДА ТЕГИШЛИ ҚАРОРЛАР МАЗМУН- МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Ўтказилган тадбирлар давомида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм, Жиззах, Андижон ва Навоий вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими масъуллари, жойлардаги мактаблар раҳбарлари, ҳокимият вакиллари ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари қоровуллари иштирок этди.
Учрашув давомида иштирокчиларга жойлардаги фаолият олиб бораётган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлашга масъул идоравий қоровуллик бўлинмалари ходимларини турли шахсларни ўзбошимчалик билан корхона мулкини оз миқдорда талон тарож қилинишнинг олдини олиш бўйича тушунтириш олиб борилди.
Тадбир очиқ мулоқот шаклида олиб борилиб, иштирокчилар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Фаолият давомида кўплаб дуч келаётган муаммоларни ўртага ташланиб ечимлари бўйича атрофлича муҳокама қилинди. Якунда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.