ҲУДУДЛАРДА ТАРҒИБОТ-ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти ҳамда Миллий гвардия ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, ФВВ, ИИВ ходимлар ва бозор масъуллари иштирокида Фарғона шаҳрида жойлашган деҳқон бозорида тарғибот-ўрганиш ишлари олиб борилди.
Дастлаб, бозор маъмурияти ва бозор ҳудудида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг жамоат тартибини сақлаш, ўғирлик, тартибсизлик ва келиб чиқиши мумкин бўлган кўнгилсизликларни олдини олиш бўйича амалга оширган ишлари билан танишди. Шунингдек, бозор ҳудудини йўналишли патруль ва савдо объектларини шартнома асосида сигнализациялари орқали қўриқланиши бўйича музокаралар олиб бордилар.
Шундан сўнг масъуллар бозор ҳудудини кўздан кечириб, тадбиркор ва харидорлар билан суҳбатлашди ҳамда "Қўриқлаш" хизматлари ва афзалликлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди
Бундан ташқари, бозор ҳудудининг ҳар бир кириш ва чиқиш эшикларига монитор қўйилиши унга юздан таниб олиш видеокузатув камералари ўрнатилиб, ишчи ҳолатга келтирилиши тўғридан-тўғри узатиб кўрсатилишини таъминлаш ҳамда бозор ҳудудига замонавий камераларни кўпайтириш бўйича амалий ишлар олиб борилди.