Мунтазам равишда қон топшириш акциялари ташкил этиб келинмоқда
Аҳоли орасида беғараз донорлик ғоясини тарғиб қилиш, инсонпарварлик ва ҳамдардлик фазилатларини юксалтириш мақсадида Фарғона вилоятида мунтазам равишда қон топшириш акциялари ташкил этиб келинмоқда.
Шу мақсадда ташкил этилган навбатдаги хайрли тадбир — “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ўтказилди. Унда Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби ҳам фаол иштирок этиб, ўз ихтиёри билан донорлик қилиш орқали эҳтиёжманд беморларга, айниқса онкологик хасталиклар билан курашаётган болажонларга ҳаёт бақш этишдилар.
Мазкур қон топшириш акцияси Фарғона вилоят қон қуйиш станцияси мутахассислари ва Қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Ушбу хайрли ташаббус нафақат шифо кутаётган беморларга умид бағишлаш, балки жамиятда инсонпарварлик ва беғараз ёрдам кўрсатиш туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.