Янгиликлар

5 Июль 2025

“Ўқинг, ўрганинг ва ўз ҳаётингизни бойитинг” мавзусида ходимлар ўртасида китобхонлик тадбирлари ўтказилди

Китоб — инсон тафаккурини чархлайдиган энг буюк манба, жамият тараққиётининг асоси. Шу боис Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида қатор тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга, уларни доимий ўзини ривожлантиришга ундашга қаратилди.

Тадбирлар давомида турли соҳаларга оид энг сара китоблар тақдим этилиб, уларнинг мазмуни, фойдали жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Янги китоблар тақдимотлари ҳамда адабиёт, психология, шахсий ривожланиш бўйича китоблар атрофида очиқ суҳбат ва мунозаралар ташкил этилди. Ходимлар ўз фикрлари ва таассуротларини ўртоқлашди.

Ушбу тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад – ходимларда китобхонлик маданиятини кучайтириш, уларни ўз устида ишлашга, билимларини ошириб боришга ундаш, жамоа ичида фикрлаш доирасини кенгайтириш, инновацион ғояларни илгари суришга замин яратиш, интеллектуал муҳитни ривожлантириш ва соғлом рақобатни кучайтиришдан иборат.