Китобхонлик – буюк келажак кафолати
Миллий гвардия Наманган шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ва "Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани" клуби аъзолари билан ҳамкорликда "Китобхонлик – буюк келажак кафолати" мавзусида катта маънавий аҳамиятга эга бўлган китобхонлик тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбирнинг асосий мақсади – ходимлар орасида китоб ўқиш маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, онг ва тафаккурни бойитиш, шунингдек, китоб мутолаасига бўлган қизиқишни кучайтириш орқали миллий бадиий меросимизни авайлаб асраш бўлди.
Тадбир давомида Китобхонлар клуби аъзолари томонидан ходимларга китоб мутолаасининг аҳамияти, унинг инсон маънавиятига қўшадиган улкан ҳиссаси ҳақида атрофлича тушунчалар берилди. Шунингдек, замонавий дунёда ахборот технологиялари қанчалик ривожланмасин, китобхонлик инсоннинг интеллектуал ва маънавий ўсишида асосий манба бўлиб қолиши таъкидланди.
Ходимлар тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, шу билан бирга мавзу юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларининг билимга бўлган қизиқишлари ва савияларини намойиш этдилар.