Тиббиёт соҳа ходимларига эҳтиром кўрсатилди
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида бошқармада хизмат қилаётган тиббиёт ходимлари эътироф этилиб, уларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, мазкур сана муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ тиббиёт бўлимига ҳамда бир қатор тиббиёт муассасаларига ташрифлар буюрилиб, соҳа вакиллари байрам билан табрикланди. Шифокорлар, ҳамширалар ва тиббиёт соҳасининг фидойи мутахассислари кундалик меҳнати, масъулияти ҳамда жамият саломатлигини сақлаш йўлида кўрсатаётган хизматлари учун миннатдорчилик билан қадрланишди.
Ташриф давомида тиббиёт ходимларининг оғир, масъулиятли ҳамда узлуксиз меҳнати алоҳида эътироф этилди. Уларнинг ўз вазифаларини шараф билан бажариб келаётгани, инсон ҳаёти ва соғлиғи учун олиб бораётган фидокорона хизматлари таъкидлаб ўтилди ва ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди..
Бундай тадбирлар тиббиёт соҳасида хизмат қилаётган ходимларга кўрсатилаётган ҳурмат, эътибор ва муносиб қадриятнинг амалий ифодасидир.