Миробод туманида рақамли хавфсиз муҳитни яратиш, ижтимоий, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, шунингдек таълим муассасаларида хавфсизлик тизимини янги босқичга олиб чиқиш, маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Қўриқлаш департаменти бошчилигидаги ишчи гуруҳ иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Жумладан, департамент бошлиғи полковник Қ.А.Шодибеков бошчилигида Темирйўлчилар ва Толариқ маҳаллалари ҳудудида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар таҳлили қилинди. Ҳудудларда интеграллаштирилган шахсларни юзидан танивчи ва автотранспорт воситалари давлат рақамларини аниқловчи видеокузатув камераларини ўрнатиш, уйларнинг кириш йўлакларига ташвиш тугмалари ўрнатиш ва бу орқали аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш йўналишлари белгилаб берилди.
Бундан ташқари, пробация ҳисобида турувчи шахслар билан мулоқот ташкил этилиб, муаммолари тингланди. Чет тиллари ва сунъий интеллект тизимларида ўқиш истагини билдирган фуқаролар йўналишлар бўйича таълим масканларига жойлаштирилди.
175, 158, 83 умумтаълим мактаблари, Транспорт техникуми ва унинг тураржой ётоқхонасида ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш тизими, фавқулодда ҳолатларда эвакуация режалари ўрганилди. Ташвиш хабарлари бўйича тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг соҳавий хизматлар билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари синовдан ўтказилди.
"Магнит" савдо маркази ва унга туташ бозор ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги амалий ишлар ўрганилди. Маъмурият билан рақамли технологиялар орқали ташриф буюрувчиларни назорат қилиш ва бу орқали ўғирлик жиноятлари ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмлари тушунтирилди.
Қўриқлаш департаменти бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг туманда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги амалий ишлар давом этмоқда.