Янгиликлар

31 Июль 2023

ҚУЛАЙ, ИШОНЧЛИ ВА ЗАМОНАВИЙ: "ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИГА МОС ВА ЎРИНЛИ ТАЪРИФ

Тошкент шаҳар “Қўриқлаш” бошқармаси масъуллари пойтахтимизни жиноятдан ҳоли ва хавфсиз шаҳарга айлантириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ишончли ҳимоялаш мақсадида хизмат афзалликларини тадбиркорларга тушунтириш учун тарғибот тадбирларини ўтказди.

Доимий тарзда олиб борилаётган тушунтиришлар давомида фуқароларга, савдо нуқталари ва дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш масканларининг эгаларига замонавий "Қўриқлаш" техник воситаларининг турлари, хизматдан фойдаланишнинг афзалликлари борасида тушунчалар берилди.

Шунингдек, қўриққа олинган объектларга ўрнатиладиган бирламчи воситалар таркибига кирадиган ускуналар, уларни ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш тартиблари ҳақида ҳам тушунтирдилар.

Асосийси, тизимга жорий этилаётган техник воситалар туну кун назоратда бўладиган қўриқдаги турли объектларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш билан бирга мол-мулклар эгасининг ҳам хотиржамлигига сабабчи эканлиги, бугунги кунда салкам 3 мингга яқин фуқаро ўз мол-мулкини ушбу хизматга ишониб топширганлигида кўриш мумкинлиги алоҳида эътироф этилди.

Ўз дўконларини “Қўриқлаш” хизматига топширмоқчи бўлган фуқаролар билан белгиланган тартибда шартномалар расмийлаштириб олинди.