Янгиликлар

26 Март 2023

"ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ ТУРЛАРИ – ХАВФСИЗ ҲАЁТ КАФОЛАТИ

Нукус шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан "Қўриқлаш" хизмати афзалликларини фуқаролар орасида тушунтириш мақсадида шаҳар ҳудудидаги “Қутли макон” ва “Оманлик гўзари” МФЙларида профилактик тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Мазкур тадбир жараёнида ходимлар томонидан фуқароларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланиш – бу биринчи навбатда хавфсизликни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилганлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўтказилган тадбир мобайнида фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларининг хонадонлари ҳамда хизмат кўрсатиш объектларининг хавфсизлиги учун "Қўриқлаш" хизмати афзалликларининг зарур аҳамиятга эга эканлигини тушуниб, улардан фойдаланишлари бўйича таклифларини билдирди.