"ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИНГ НАМОЙИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
Самарқанд шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан “Makon mall” савдо марказидаги тадбиркорлар орасида мулкий турдаги жиноятларни олдини олиш ҳамда хизмат афзалликлари бўйича тарғибот тадбирлари олиб борилди.
Тадбиркорларнинг мол-мулкларининг ишончли қўриқловини таъминлаш мақсадида ўз дўконларини "Қўриқлаш" хизматига топшириш тартиблари, ҳужжатларни расмийлаштириш ва ойлик тўловлар ҳақида маълумотлар берилди.
Бугунги кунда 50 мингдан ортиқ турли объектларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаб келаётган "Қўриқлаш" бош бошқармаси томонидан мол-мулкка қасддан зарар етказиш, турли объектларда айниқса савдо марказлари ҳамда тижорат дўконларидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олишда қўл келаётган замонавий техник қўриқлаш воситалари ҳақида тушунчалар ҳам бериб ўтилди.