Янгиликлар

30 Октябрь 2025

Қўриқлаш департаментининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан ИИБ вакиллари билан ҳамкорликда "Обод ва хавфсиз маҳалла" ташаббуси доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида Тошкент, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган профилактик ишлар давомида фуқароларга Қўриқлаш хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилди.

Ўз объекти ёки хонадонини Қўриқлаш хизматига топширмоқчи бўлган фуқаролар ошлик тўловлар миқдори, техник воситаларга хизмат кўрсатиш тартиблари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Якунда ўз савдо дўконларини қўриққа топшириш истагини билдирган тадбиркорлар белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди. Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.