Янгиликлар

4 Май 2025

Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар учун музейларга саёҳатлар ташкил этилмоқда

Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар учун музейларга саёҳатлар ташкил этилмоқда. Хусусан, куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Наманган ҳамда Қашқадарё вилоятлари Қўриқлаш бошқармалари ходимлари томонидан музейларга навбатдаги ташрифлар буюрилди.
Маданий меросимизни асраб-авайлаш, тарихий обидалар ва амалий санъат дурдоналарини кенг жамоатчилик, хусусан, ёш авлод орасида тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган ушбу саёҳатлар давомида музейларда сақланаётган ноёб экспонатлар – адиб ҳаёти ва илм-маърифат йўлидаги изланишларини акс эттирган осори-атиқалар ходимларда унутилмас таассурот қолдирди. Музейнинг бўлимларида сақланаётган маданий ёдгорликлар адиб ижод намуналари ҳамда китоблари билан танишган ходимлар тарихнинг жонли кўзгусига гувоҳ бўлишди. Шунингдек, миллий анъаналаримиз ва халқ амалий санъатининг бетакрор намуналаридан бири бўлган атлас тўқиш санъати билан яқиндан танишишди.
Уста аёллар томонидан ишланган атлас матоларининг ранг-баранглиги, нафис нақшлари ва уларнинг замонавий кийимлар ҳамда анъанавий либослардаги қўлланиши барчада катта таассурот қолдирди.
Музейга уюштирилган бу каби саёҳатлар ходимларнинг маънавий дунё қараши ва интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда миллий анъана ва қадриятларини ўрганиш, уларни тарғиб этиш ва келгуси авлодларга етказишида муҳим аҳамият касб этади.