Янгиликлар

5 Декабрь 2025

Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти томонидан Навоий вилоятида Қўриқлаш фаолиятини замон талаблари асосида ташкил этиш, қўриқдаги объектларда хизмат сифатини яхшилаш ҳамда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ўрганилди

Қўриқлаш хизматини такомиллаштириш, қўриқланаётган объектлар хавфсизлигини таъминлаш бугуннинг долзарб масалаларидан бири саналади. Айни шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти бошлиғининг ўринбосари полковник Б.Жумаев Навоий вилоятида постларнинг қиш мавсумида тайёрлигини текширувдан ўтказди. Ўрганиш давомида иситиш ускуналарининг ҳолати, паст ҳарорат шароитида хизматни олиб бориш учун шароитлар, шунингдек, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш алгоритмлари баҳоланди.

Шундан сўнг тунги хизматга тушган ходимларнинг хизмат фаолияти текширилди. Ходимларга тегишли йўриқномалар берилиб, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари тайинланди. Текширув давомида тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар ҳамда патруллик йўналишидаги нарядлар хизматлари текширилиб, уларга хизмат қилиш учун яратилган шарт шароитлар ўрганилди ҳамда Қўриқлаш хизматини самарадорлигини ошириш учун илгари сурилган таклифлар тингланди.