Янгиликлар

30 Сентябрь 2023

"ҚЎРИҚЛАШ" БОШҚАРМАСИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Унда Термиз давлат университети талабалари иштирок этиб, бошқармада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, шарафли ва машаққатли касб эгаларининг фаолияти ва тажрибалари тўғрисида тушунчаларга эга бўлдилар. Соҳа мутахассислари томонидан "Қўриқлаш" хизматининг мақсад ҳамда вазифалари, хизмат кўрсатиш турлари, қўриқловда ишлатилаётган замонавий сигнализация воситалари хусусида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, ходимларнинг хизматда фойдаланиб келинаётган мото- ва автотранспорт воситалари ҳамда махсус ҳимоя жиҳозлари кўрсатилиб, уларнинг вазифалари яқиндан таништирилди.