Янгиликлар

28 Июль 2023

ҚОНУНИЙЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ БОРАСИДАГИ НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Адлия вазирлиги қошидаги юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда вилоят Адлия бошқармаси масъуллари иштирокида Андижон вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси шахсий таркиби учун “Сиз қонунни биласизми?” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Сўз олганлар қонунчиликка киритилган ўзгартишилар, янги таҳрирда қабул қилинган ва қўшимчалар киритилган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳамда маъмурий баённомалар расмийлаштириш тартиблари тўғрисида шахсий таркибга маълумотлар бердилар.

Шунингдек, учрашув давомида ходимларни ўйлантираётган турли муаммолар, уларнинг яқинлари ва оила аъзоларини саломатликларини тиклашлари, ишга жойлашиш каби муҳим жиҳатлар ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Хизмат давомида учраб турадиган баъзи муаммоли вазиятларда қандай йўл тутиш, фуқаро билан одоб-ахлоқ қоидалардан четга чиқмаган ҳолатда муомала қилиб, ходим ўз ваколат доирасида турли маъмурий баённомаларни аниқ ва тўғри расмийлаштириш усуллари ҳақида ҳам очиқ мулоқотларда фикр алмашилди.