Янгиликлар

25 Октябрь 2024

Қадринг баланд бўлсин, Она тилим

Миллий гвардия, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши ва Жиззах Давлат педагогика университети ҳамкорлигида "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби орасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Дастлаб, иштирокчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий билимларини ривожлантириш мақсадида “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди. Шундан сўнг “Заковат” интеллектуал ўйинига старт берилди. Қизиқарли ҳамда баҳс-мунозарага бой бўлган интеллектуал ўйин тажрибали ҳакамлар томонидан одилона баҳоланиб борилди.
Интеллектуал ўйини якунига кўра 1 ўринни “Қалқон” жамоаси, 2 ўринни “Посбон” жамоаси, 3 ўринни “Тўмарис” жамоаси ғолибликни қўлга киритдилар ва ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.