Янгиликлар

23 Октябрь 2023

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ИШТИРОКИДА ПСИХОЛОГИК МАШҒУЛОТ ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси психологлари томонидан муддатли ҳарбий хизматчилар иштирокида психологик машғулот ўтказилди.
Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ташкил этилган ушбу машғулот давомида муддатли ҳарбий хизматчиларнинг тафаккур жараёни  психодиагностикадан ўтказилиб, улар билан тафаккур машқлари ва қизиқарли психологик ўйинлар ташкил этилди. Шу билан бирга жамоат тартибини сақлаш хизматига жалб қилинаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жиноят қилишга мойилларни аниқлашда профайлинг технологиясидан фойдаланиши бўйича тушунчалар бериб ўтилди.
Машғулот якунида муддатли ҳарбий хизматчилар психологик машғулотлар давомида мароқли дам олиш имкониятига эга бўлганлиги ва жамоат тартибини сақлаш давомида қўллаш мумкин бўлган тавсиялар билан танишганлиги учун миннатдорчилик билдириб ўтди.

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu