Янгиликлар

15 Сентябрь 2025

Психологик тренинг машғулоти ўтказилди

Қўриқлаш хизмати ходимларининг хизмат давомида доимий руҳий тетик ва жанговар шай ҳолатда бўлишини таъминлашда, мутахассислар томонидан жанговар ва психологик машғулотлари ўтказиб келинади.

Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармасининг психологик таъминлаш бўлими мутахассислари томонидан Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлимида ўтказилган навбатдаги тренинг машғулотлари ходимларнинг руҳий жиҳатдан саломатлиги ва иш фаолияти учун анча манфаатли бўлди.

Ходимларнинг руҳий ҳолатини барқарорлаштиришга қаратилган психологик тренинг машғулоти давомида мутахассислар ходимларга катталарда учрайдиган зарарли одатларга ва унинг профилактикаси масалаларига алоҳида тўхталиб, ижтимоий-психологик тренинг тўғрисида назарий маълумотлар ва амалий машғулотларни ўтказиш тартиби ҳамда амалиётда қўллашга ёрдам берувчи услубий материаллар, орқали тавсиялар берди.

Бу каби психологик тренинг машғулотлари ходимларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш, иродасини мустаҳкамлаш, касбига бўлган қизиқишини янада оширишда муҳим ўрин тутади.