ПСИХОКОРРЕКЦИОН ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ
Миллий гвардия Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси психологлари томонидан Бекобод шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлими ходимлари учун психологик тренинглар ўтказилди.
Ушбу тренингда асосий эътибор ходимларнинг эслаб қолиш қобилиятларини мустаҳкамлаш, осон ва самарали муомалага кириш усуллари, шахсий таркибнинг руҳий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳамда улардаги турли руҳий зўриқишларнинг олдини олишга қаратилди.
Шунингдек ёш ходимлар учун касб этикаси ва одоб-ахлоқ қоидалари, назорат ўтказиш постларида фуқаролар билан муомала қилиш усуллари ҳақида ҳам сўз борди.