Янгиликлар

17 Май 2023

ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГЛАР РУҲИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси мутахассис психологлари томонидан тизимда хизмат қилаётган ходимларни психологик ҳолатларини мустаҳкамлаш, хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида тренинг ўтказилди.

Жумладан, Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби ҳамда Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси тасарруфидаги ҳарбий қисмда хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар билан давра суҳбати ва психологик тренинг машғулотлари ташкил этилиб, тинчлик посбонларининг руҳий барқарорлиги мустаҳкамланди.

Тренинг жараёнида мутахассислар томонидан интерактив машғулотлар олиб борилиб, инсонларда дуч келиш мумкин бўлган салбий ва ижобий ҳолатлар динамикаси, қандай қилиб ижобий мукаммалликка эришиш сирлари тўғрисида фикр мулоҳазалар юритилди.

Тадбир иштирокчилари ушбу учрашув орқали ўзларига керак бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.