Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси психологлари томонидан шахсий таркиб иштирокида “Руҳий зўриқишлардан халос бўлиш ва психологик мувозанатни тиклаш” мавзусида амалий тренинг ўтказилди.
Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси психологлари томонидан шахсий таркиб иштирокида “Руҳий зўриқишлардан халос бўлиш ва психологик мувозанатни тиклаш” мавзусида амалий тренинг ўтказилди.
Тренингдан кўзланган асосий мақсад — хизмат давомида юзага келиши мумкин бўлган стресс ҳолатларини енгиб ўтиш, руҳий барқарорликни сақлаш, ходимларнинг ички ресурсларини тўғри йўналтириш ва соғлом психологик муҳитни шакллантиришдан иборатдир.
Машғулотлар жараёнида иштирокчилар турли психологик тестлар, амалий машқлар ва интерактив ўйинларда фаол қатнашиб, руҳий зўриқишларни камайтириш ва ички мувозанатни тиклаш усуллари билан яқиндан танишдилар.
Бундай тренинглар шахсий таркибнинг хизмат самарадорлигини ошириш, соғлом руҳиятни таъминлаш ва уларда хизмат бурчини адо этишда юқори руҳий тайёргарликни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.