“Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!” шиори остида ҳамкорликдаги ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда спорт тадбирлари ўтказилмоқда
Бугунги кунда ёш авлодга жуда катта имкониятлар яратилган бўлиб, уларни ҳарбий-ватанпарварлик ҳиссида улғайишлари учун янги тизим яратилган.
Хусусан, куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Андижон вилоятидаги барча оромгоҳларда ҳарбий-ватанпарварлик, кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилди.
Бўлиб ўтган тадбирда ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган бир қатор спорт мусобақалари, камондан ўқ отиш, бокс, стол тенниси, шахмат-шашка, қувноқ эстафета каби спорт мусобақалари бўлиб ўтиб, замонавий ҳарбий қурол-аслаҳа кўргазмалари намойиш этилди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.