Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва техник қўриқлаш воситаларини тарғиб этишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Республикамиз бўйлаб ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар хонадонлари ҳамда тижорат объектларини ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек “қизил” тоифадаги маҳаллаларда аҳоли хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш борасида Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу каби навбатдаги тарғибот ва ташвиқот тадбирлари жараёнида фуқароларга ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга Қўриқлаш хизматининг афзалликлари, хизмат кўрсатиш турлари, соҳада ҳозирги кунда фойдаланилаётган замонавий технологиялар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбирлар давомида соҳа мутахассислари томонидан замонавий техник қўриқлаш воситалар ва уларни ўрнатиш тартиби, функционал хусусиятлари ҳамда хавфсизликни таъминлашдаги аҳамияти юзасидан фуқароларга кенг қамровли тавсиялар ва амалий кўрсатмалар берилди. Якунда эса хонадон ва тадбиркорлик объектларини Қўриқлаш хизматига топшириш истагини билдирган фуқаролар хонадонлари қўриқловга олинди.
Профилактик йўналишда ташкил этилган мазкур тадбирлар келгусида ҳам изчил давом эттирилиши белгиланган.